Шу тариқа, 4-марта ўтказилган анъанавий турнирда жаҳоннинг 60 давлатидан келган 1 минг 200 дан зиёд иштирокчи омадини синади. 400 нафари хориждан келган атлетлар тўлиқ ва ярим марафон масофасида беллашди. Андрей ва Петр триатлон турнирига бир йил тайёрланди. 12 ой машқ қилишди. Шу тариқа, одамда ирода кучи ва руҳи шаклланади, дейишди марафончилар.
Андрей Яковлев, марафон иштирокчиси:
- Мен сузиб кетаман, Петя қайиқда кутиб туради, кейин эса коляскани оламиз, Петя велосипед орқасидаги тиркамага ўтиради. Мен югурарканман, уни итараман. Йил бўйи шундай тайёрландик, ўтган йили ярим марафон югурдик. Бу ҳар бир атлетдга қўйиладган талаб. Биз бирга суздик, усиз бизни беллашувга киритишмасди.
Спортчилар олдинига Есил дарёсида салкам 4 километрга сузди. Кейин велосипедда 180 километр масофада беллашди. Сўнгра 42 километр пиёда югуриш талаб қилинди. Ҳаваскорлар ўртасидаги беллашувда масофалар бир оз қисқароқ қилиб белгиланди. Сузишда - 1,9, велопойгада - 90 ва югуришда - 21 километрдан ўтиши зарур бўлди.
Жорий йилда фаҳрий спортчилар кўп қатнашди. Беллашувнинг ёш иштирокчиси 18 ёшда, энг кексаси 76 ёшда эди. Бир неча соат давом этадиган улкан беллашув куч, матонат ва сабр талаб қилади. Катта авлод вакиллари ўз тажрибасини намойиш қилган ҳолда, ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ниятини таъкидлади.
БЛИЦ:
- Мен учун бу беллашувдан кўзланган асосий мақсад – ўз-ўзим билан курашиш, финишга етиб бориш – ғалаба дегани. Ёшларга намуна бўлгим келади. Жорий йилда 60 ёшга тўлдим.
- Болалигимдан соғлом турмуш тарзини маҳкам ушлаганман. Пенсияга чиққач бўш вақтим кўпайди. Уни бекор ўтказишни истамайман. Беллашувларда қатнашаман. Қозоғистондаги турнирга албатта боришим керак, деб ҳисобладим. Саломат эканман, кўп давлатларни кезмоқчиман.
Таъкидлаш лозимки, бу беллашувнинг илғор 30 иштирокчиси 26-27 августда Финляндияда ўтадиган VinFast IRONMAN 70.3 триатлон беллашувида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Қозоғистондаги кенг кўламли тадбирни томоша қилиш учун Ҳиндистон, Швейцария, Буюк Британия, Италия, Германия, АҚШ, Польша каби давлатлардан минглаб турист келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси