Қозоғистон Президенти аёлларни 8 март билан қутлади

Қозоғистон Президенти аёлларни 8 март билан қутлади

Бугун Ақўрдада Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Қозоғистон Президенти иштирокчиларни 8 март байрами билан табриклади. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг барча аёлларига самимий миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, давлатимиз тарихида эркаклар билан бир сафда турганча жасорат ва ватанпарварлик намуналарини кўрсатган аёллар жуда кўп бўлган. Юртдош аёллар — уларнинг муносиб издошлари. Улар барча соҳаларда фидокорлик билан ишлаяпти, мамлакат ривожига катта улуш қўшяпти. Модернизация ишлари давом этаркан ундаги аёлларнинг ўрни кенгайиб боради, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Қозоғистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси стратегик ривожланишга йўналтирилган.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Қозоғистон масъулитли ижтимоий сиёсат юритган ва бу йўлда давом этади. Унинг асосида ҳақиқатан муҳтож фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш ётади. Шу жумладан, мамлакатимизда ҳар бир бола туғилганидан бошлаб салмоқли ҳажмга эга ижтимоий тўловлар белгиланади. Давлат раҳбари сифатида мен оналик ва болаликни муҳофаза қилишга эътибор қаратганман ва қаратавераман. Бу иш Президентнинг бошқа асосий хизмат вазифалари қаторига кирган ва ўта муҳим, ҳатто устувор ўрин тутади. Шу йўналишда қатор қонунчилик ва институционал чоралар кўрилди. Энди Конституция даражасида биз оила институтини жамият барқарорлиги учун энг муҳим фактор сифатида кучайтирамиз.


Анжуман давомида Президент Қозоғистон ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожига ҳисса қўшган қатор фуқароларга давлат мукофотларини топширди.


Абдумалик Сарманов таржимаси