Буюк Дашт хонойим ва амазонкалари портрети – гиламларда.
Астанада, замонавий санъат марказларидан бирида ташкил этилган кўргазмада Қозоғистондаги ёш мусаввиралар ижодига мансуб
ноодатий асарларни томоша қилиш мумкин. Асел Сабиржанқизи асарлари
экспозициясига жами 15 та сурат киритилган. Унинг ўзига хос полотноларидаги ҳар
битта сюжет Қозоғистоннинг тарихий ўтмиши мотивларига асосланган.
Асел Сабиржанқизи, Мусаввира:
-
Бу ўта ўзига хос техника. Бутун МДҲда
бундай рассомлар йўқ, шарқда бир
мусаввир шунга ўхшаш нарсалар чизади,
аммо бизда техника фарқ қилади.
Мен, масалан, ўзимникини топганман.
Айни пайтда, кўргазмада юртимиздаги бошқа замонавий
рассомлар асарлари ҳам намойиш қилинган. Бу Алмас Нурғожаевнинг ўзига хос монументал картиналари ва Шалқар Қабдешнинг гиперреализм услубидаги инсталляциялари.
Лейла Махат, «Kulanshi» замонавий санъат
маркази раҳбари:
- Аселнинг
гиламда чизиш техникаси, Алмаснинг йирик монументал асарлари, Шалқар Қабдешнинг
металл тўрлардан ишланган кўркам инсталляциялари. Бу айни дамда Қозоғистон
санъатида юз бераётган қизиқарли ва ўзига тортадиган жараёнлар рамзи.
Абдумалик Сарманов таржимаси.