Қозоғистон
янги ҳосил дон экспорти ҳажмини оширди. Ўтган йилнинг сентябридан декабригача
аввалги йилнинг шу даврига нисбатан мамлакат
ташқи бозорларга 54
фоиз кўп маҳсулот жўнатган. Бу эса 3,7 миллион тоннани ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистонга
юборилган маҳсулот ҳажми 44, Тожикистон ва Афғонистонга жўнатилган маҳсулот 50
фоиздан кўпроққа ошди. Қирғизистонга сотилган маҳсулот ҳажми 22 фоизга
кенгайди. Ақтау порти орқали Эронга экспорт 30 марта – 14
минг тоннадан 435 минг тоннагача кўпайди. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, ўтган йилнинг 11 ойида жами 9 миллион тонна дон ташилди, шундан 7 миллион тоннаси экспортга жўнатилди.
2024 йилда дон экинларидан рекорд ҳосил олинди. Гектаридан 16 центнер дон янчилди, хирмонларга 26,7 миллион тонна
дон етказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

