Қозоғистонда кам углеродли ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш режа қилинган. У атроф-муҳитга кўрсатилаётган зарарли таъсир ҳамда иссиқхона газлари чиқаришни камайтиришга қаратилган. Марказий Коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Экология, геология ва табиий захиралар вазири Мағзум Мирзағалиев айтишича, ҳужжатда иқтисодиёт ва энергетика ривожланиши давомида кўмир ва табиий газдан фойдаланишни камайтириш ёки бошқа манбалар билан алмаштириш имкониятлари кўрсатилади. Кам углеродли тараққиёт йўлига ўтишда асосий жиҳат - қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш бўлиши кўзда тутилмоқда.
МАҒЗУМ МИРЗАҒАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭКОЛОГИЯ, ГЕОЛОГИЯ ВА ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАР ВАЗИРИ:
- Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида карбонатлардан воз кечиш кузатиляпти. Бунинг учун Европа Иттифоқи чиқиндилар кўп чиқариладиган давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотга нисбатан «чегара углерод солиғи» жорий этади. Бу эса юртимиз маҳсулотлари Европа бозорларида рақобатбардошлигини сақлаб қолиши учун чиқиндиларни камайтириш зарурлигини келтириб чиқаради. Вазирлик 2050 йилгача Қозоғистонни кам углеродли ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга киришди. Концепция жорий йил ярмига қадар тайёрланиши кутилмоқда.