Қозоғистон саёҳат учун қулай мамлакат

Қозоғистон саёҳатлар учун энг мақбул давлатлар қаторига киритилди. Республика нуфузли Lonely Planet нашрининг Best in Travel 2025 йиллик рейтингидан ўрин олди. Нашр экспертлари туримз соҳаси мутахассислари ва саёҳатчиларнинг фикрларига асосланган ҳолда янги йўналишларни танлайди. Қозоғистон бошқа давлатлардан бой тарихи, хилма-хил ландшафти ва маданий мероси билан ажралиб туради. Мамлакатимиз унда ўтмиш анъаналари замонавийлик билан уйғунлашиб кетган, ҳар бир саёҳатчи мутлақо ўзига хос таассуротлар тақдим этиладиган жой сифатида таърифланган.


 

Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари:


Етакчи халқаро Lonely Planet нашри Қозоғистонни 2025 йилда саёҳат қилишга арзийдиган энг яхши давлатлар қаторига киритди. Best in Travel рейтингига 10 давлат ва  10 та шаҳар киритилади. Журнал 15-марта ўз рўйхатини чоп этди.


Эслатамиз, Қозоғистон дунёнинг бошқа тревел-нашрларининг ҳам эътиборини тортяпти. Мамлакатимиз туристик салоҳиятини баҳолаган «Conde Nast Traveler» ва «Wanderlust» ҳам дунёнинг энг яхши ҳудудлари қаторига киритди. Алмати шаҳри эса New YorkTimes версиясига кўра дунёнинг энг яхши 52 туристик йўналиши қаторидан жой олди.


Абдумалик Сарманов таржимаси