Қозоғистонда ўтган йили инфляция 9,8 фоизни ташкил қилди ва 2022 йилдагидан икки марта пасайди. Парламент Мажилисида республиканинг ўтган йилги иқтисодий ютуқлари муҳокама қилинди. Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, 2023 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 5 фоизга ошди. Бунга асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми ортиши ва қайта ишлаш саноати, қурилиш, савдо ҳамда транспорт соҳаларидаги ижобий ўзгаришлар туфайли эришилган. Давлат даромад 4 триллион тенгега ортди. Мавжуд даромад давлат зиммасидаги ижтимоий мажбуриятларни тўла бажариш имконини берди. Ўтган йили учта миллий лойиҳа қабул қилинди. Уларни рўёбга чиқариш учун 625 миллиард тенге ажратилган.
Миди Такиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:
– «Шинам мактаб» пилот миллий лойиҳасини рўёбга чиқариш учун Миллий жамғарма ҳисобидан 500 миллиард тенге ажратилди. Жорий йилда 217 мактаб қурилиши якунланади. «Қишлоқда соғлиқни сақлаш тизимни янгилаш» пилот миллий лойиҳасига мўлжалланган 42 миллиард тенгедан 37,8 миллиард тенгеси ажратилди. Тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш пунктлари рўйхатидаги 99 объекти қуриш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.