Қозоғистон ЯИМ 2025 йилда 6,5 фоизга ўсди

Қозоғистон ЯИМ 2025 йилда 6,5 фоизга ўсди

2025 йил якунларига кўра Қозоғистон ялпиичик маҳсулоти 6 ярим фоизга ўсди. Миллий статистика бюроси дастлабки маълумотларни чоп этди. Мамлакат иқтисодининг ривожланишига саноат, транспорт, қурилиш ва савдо энг катта ҳисса қўшди. Шу билан бирга, энг юқори ривожланиш - 20 фоиздан юқори кўрсаткич транспорт соҳасида кузатилди. Бунда автомобиль ва темирйўл орқали юк ташиш ҳажми тобора ортиб бораётгани катта аҳамиятга эга бўлдиди, дея алоҳида таъкидалди Миллий статистика бюроси. Натижада, аэропортлар, омбор ва пакгаузлар, дон ва совутилган юк омборлари кўрсатган хизматлар ҳажми салмоқли даражада ортди. Ўтган йили Қозоғистон инфратузилмани кенгайтириш, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни йўлга қўйиш билан фаол шуғулланди. Бу эса қурилишда 16 фоизли ўсишни таъминлади. Йил якунига кўра саноат ишлаб чиқариш индекси 7,4 фоизга ортди. Қайта ишлаш секторида 6,4 фоизли ўсиш қайд этилди. Машинасозлик, кимё саноати, нефтни қайта ишлаш мунтазам ортди. Иқтисодда асосий соҳалар барқарор ривожланаётгани кузатилди. Эслатамиз, ўтган йил якунларига кўра Қозоғистон дунёнинг энг йирик 50 иқтисоди қаторидан ўрин олган Марказий Осиёдаги ягона мамлакат. Бундан ташқари, республика реал ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўртача ўсиши бўйича илғор бешликдан ўрин олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси