Қозоғистон саноатида катта янгилик. Ўскемендаги корхоналардан бирида атом станциялари учун иссиқлик ажратувчи қурилмалар чиқарилмоқда. Бу деталлар реакторнинг энергетик юраги ҳисобланади. Бир сменада атомчилар камида 2 та энергия манбаи ясайди. Мазкур лойиҳа Қозоғистонни атом электр станциялари учун ядро ёнилғиси етказиб берувчи давлатлар қаторига олиб кирди. Натижада, мамлакат табиий уран қазиб олишдан юқори қўшимча қиймат берувч ядро ёнилғиси чиқаришгача бўлган барча ишларни амалга оширишни ўзлаштирди. Тўла циклли саноат базасига эга бўлди.
Лоранс Бурашо, энергетика компанияси вице-президенти /Франция/:
- Заводларингизда ишлаб чиқарилган энергия манбалари Осиё бозорларига мўлжалланган. Демак, Қозоғистон атом энергетикасида «яшил технология»лардан фойдаланиш борасида асосий ўрин тутишига умид қиламиз.
Мамлакат Хитой атом электр станцияалри учун юқори қўшимча қийматга эга 200 тонна атрофида энергия ажратувчи қурилмалар жўнатиши кутиляпти. Осмон ости мамлакати энергетика бозорида талаб катта. Унда 11 та атом станцияси блоки қуриляпти.
Владимир Вахненко, Ўскемендаги металлургия заводи бошқаруви раиси ўринбосари:
- Қозоғистонда қурилиши мумкин бўлган атом станциялари учун ёнилғи етказиб бера оламиз. Ҳаммаси қандай технологиядан фойдаланилишига боғлиқ. Маҳсулотимизни ишлатадиган хитойлик ҳамкорлар бугунги кунда ўз мамлакатида мавжуд ягона етказиб берувчига боғланиб қолишни истамаяпти.
Таъкидлаш лозимки, жаҳонда разведка қилинган уран захираларининг 14 фоизи Қозоғистонда. Мамлакат руда ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда пешқадам. Уранни қайта ишлаш технологияси мунтазам такомиллаштириляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси