Қозоғистондан хорижга буғдой экспорти оширилади

Қозоғистондан хорижга буғдой экспорти оширилади

Қозоғистондан Хитойга дон экспортини кўпайтириш кўзланган. Биринчи ўринда – буғдой. Яқин вақт ичида қўшни давлатга 2 миллион тоннадан ошиқроқ ҳажмдаги буғдой юборилиши режа қилинган. Узлуксиз экспорт учун Миллий темир йўл ташувчи қошида фаолият кўрсатаётган дон ортишни ташкил этиш штаби ўз ишини кучайтиради. Шу билан бирга, бевосита йиғув поездларини шакллантириш учун махсус жадвал тизими ишлаб чиқилган. Бу  - Қўстанай-Ғалаба, Кўкшетау-Ғалаба, Қўстанай-Тошкент тугуни. Маҳсулот юбориш «битта жўнатувчи-битта қабул қилувчи» тамойили асосида амалга оширилади. Эслатамиз, ўтган йили Қозоғистондан темир йўл орқали Осмоностига юборилган дон маҳсулотлари ҳажми рекорд кўрсаткич - 2,2 миллион тоннага етган. Жорий йилнинг биринчи олти ойида ХХРга 757 минг тонна дон жўнатилган. Иккинчи яримйилликда бир миллион 250 минг тонна юбориш режа қилинган. Шунингдек, юртимиздан Бейнеу дон терминали орқали Афғонистон ва Покистонга буғдой юборишни кўзланмоқда.


Абдумалик Сарманов таржимаси