Қозоғистон ва Ўзбекистон сенаторлари Орол денгизи саёзлашиши ва унга боғлиқ экологик ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилди. Учрашув Қизил Ўрда вилоятининг Орол туманида ташкил қилинди. Республикамиз парламенти юқори палатаси раиси Маулен Ашимбаев ҳар икки давлат учун Оролбўйи муаммосини ҳал қилиш зарурлигини тилга олди. Денгиз сатҳини барқарор сақлаб туриш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон САРАТС лойиҳасининг иккинчи босқичини рўёбга чиқаришга киришиши лозим. У янги вазифалар мажмуасидан иборат.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси:
- Икки давлат раҳбарлари Орол минтақаси муаммоларини ҳамда чегараоша оқиб келадиган сув манбаларидан оқилона фойдаланиш масаласи долзарблик билан ҳал қилиш лозимлигини мунтазам таъкидлаб келяпти. Дунёда тенги йўқ бўлган Орол бугунги кунда Оролбўйи давлатлари учун экологик муаммо ва чорловга айланган. Уни қайта тиклаш мақсадида ҳамкорликда илғор тажриба ва технологиялардан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.