Қозоғистонда яна битта ТЭМ объекти фойдаланишга топширилди. Жетису вилоятидаги гидроэлектростанция минтақадаги 18-муқобил энергетика объекти бўлиб, у Қўра дарёси ўзанида жойлашган. Мазкур лойиҳа мамлакат энергетика соҳасини самарали ривожлантириш стратегиясининг
бир қисми.
Вилоятда уни ишга тушириш учун 10 миллиард тенге инвестиция жалб қилинди. Экспертлар фикрича, янги гидроэлектростанция вилоятдаги тақчилликни камайтиради, электр
таъминоти сифатини оширади, экологик вазиятни яхшилайди.
Ильяс
Хамитов, ГЭС бошлиғи:
– Станция қуввати 26 Мвт. Йилига ўртача 95,5 гигаватт-соат қувват бериши мўлжалланган. 21 та иш ўрни беради. Энергия умумий
тармоққа қўшилади. Станцияда навбатма-навбат кеча-кундуз иш тинмайди. Ходимлар
ускуналарни ва ГЭС ишини назорат қилади. Барча жараёнлар халқаро стандартларга мос. Ускуна Австриядан келтирилган. Сифат кафолатланган.
Таъкидлаш лозимки, Жетису вилоятида йил охиригача 20 ярим Мвт қувватга эга 2 та ГЭС ишга туширилади. Тикланувчи энергетика лойиҳалари хусусий инвестициялар ҳисобидан рўёбга чиқариляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

