Жаҳон оммавий
ахборот воситалари Қозоғистон Президентининг Миллий қурултойнинг V йиғилишида
илгари сурган ташаббусларини фаол муҳокама қиляпти. АҚШ, Россия, Хитой ва
Германия нашрлари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифлари мажмуавийлиги ва давлат
тузилишида кенг кўламли ўзгаришларга олиб келишини таъкидлади.
Американинг рус тилида чиқадиган «Настоящее
время» нашри Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг никоҳ эркак ва аёлнинг иттифоқи
эканлигини қонунан кўрсатиш, анъанавий қадриятлар ва маданий йўналишларни
муҳофаза қилиш зарурлиги тўғрисида баёнот берганини маълум қилди.
Россия нашрлари,
шу жумладан, «Ведомости» Қозоғистон Президенти ташаббусларини кенг кўламли
конституциявий ислоҳот ва бутун сиёсий тузилмаларни қайта кўриб чиқишнинг бир
қисми эканлигини ёзди. Мақолада Парламент самарадорлигини салмоқли даражада
кенгайтирувчи ўзгаришлар зарурлиги кўрсатилди.
Хитойнинг Синьхуа
агентлиги мамлакатда бир палатали парламент пайдо бўлиши ва Конституциявий
комиссия тузилишига алоҳида этибор қаратди. Бу ислоҳотларнинг узвий ва
босқичма-босқич амалга оширилаётгани, жамият томонидан қўлаб-қувватланаётганини
кўрсатишини таъкидлади.
Deutsche Welle
немис агентлиги экспертлар фикрларини баён этди. Улар Қозоғистондаги ўзгаришлар
парламент кучайиши ҳамда демократик механизмлар ривожланиши ҳақида гапирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

