Қозоғистон ва Ўзбекистон машинасозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Ўзбекистон машинасозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Ўзбекистон машинасозлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради. Бугун пойтахтда бўлиб ўтган Қозоғистон-Ўзбекистон амалий кенгашининг IV йиғилишида 200 миллиард тенгедан зиёд қийматдаги икки томонлама меморандум имзоланди. Дарвоқе, тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нуфузли лавозимга қайта сайланганидан сўнг Қозоғистонга қилган илк давлат ташрифи доирасида ташкил этилган. Битим маҳаллий енгил автомобилларнинг ишлаб чиқарилаётган намунавий ассортиментини кўпайтиришни назарда тутади. Таъкидланишича, лойиҳани амалга ошириш учун 160 миллиард тенге миқдорида инвестиция ажратилиши мўлжалланган. Шунингдек, тарафлар келишувида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги борасида ҳам шериклик қилиш кўзда тутилган. Қозоғистон ва Ўзбекистон саноат кооперацияси Қўстанай ва Нур-Султонда бир қатор муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширяпти.

Хуршида Абдуллаева таржимаси