Қозоғистон ва Ўзбекистон: ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон: ҳамкорлик кенгаймоқда

Шунингдек, ушбу мамлакат ҳудуди орқали Жанубий Осиё давлатларига маҳсулот транзити йўлга қўйилади. Республикалар биргаликда жаҳондаги озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш ниятида, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш режа қилинган.

Беш миллиард доллар. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси шундай кўрсаткичга етди. Қўшни давлат Қозоғистондан асосан ун, картошка, арпа, ёғ, маккажўхори ва мол гўшти харид қилди. Умуман олганда, 2022 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат импортида Қозоғистон улуши 36,6 фоизни ташкил қилди. Ўзбекистон эса ўз навбатида асосан енгил автомобиллар ва текстиль маҳсулотлари етказиб берди.

Нурлан Кулбатиров, экспортчиларни қўллаб-қувватлаш давлат тадбирлари ягона оператори расмий вакили:

- Мамлакатлар ўртасидаги асосий вазифалардан бири - товарлар, хизматлар алмашинувини кенгайтириш ва 10 миллиард долларга етказишдан иборат. Халқаро қўшма инвестициявий лойиҳалар ишга тушириляпти, саноат кооперацияси маркази очиляпти.

Ҳамкорлик кенгайтирилиши янги иш ўринлари очилишига олиб келади.  Бундан ташқари, мамлакат Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини яна ярим миллиард долларга ошириш ниятида. Шунингдек, қайта ишланмаган товарлар етказиб бериш кенгайтирилади. 

Бейбут Атамқулов, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Европага кетаётган экспорт оқимларининг бир қисми аста-секин Ўзбекистон томонга бурилаётганини кузатиш мумкин. Бу эса бизда иқтисодий хавфсизлик ёстиқчасини яратиш имконини беради. Биз ўзаро товар алмашинувини йўлга қўямиз.   

Томонлар минтақа учун стратегик аҳамиятга эга бўлган муаммолар – сув ва энергия тақчиллиги муаммосини биргаликда ҳал қилишга интилмоқда. Шу жумладан, Қирғизистонда биргаликда ГЭС қуриш режалаштирилган. Унинг қуввати 1 минг 860 мегаватт бўлиши кутиляпти. Куни кеча Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Қамбарота гидроэлектростанцияси қурилиши бўйича йўл харитасини имзолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси