Минтақаларда энергия объектлари тўлиқ техник аудитдан ўтказилсин ва маълумот ҳукуматга етказилсин. Бош вазир Алихан Смаилов энергетика, саноат вазирликлари ва ҳокимликларга шундай топшириқ берди. Бош вазир Экибастуз иссиқлик энергия марказидаги технологик қоидалар бузилиши ва ўтказилган таъмир ишлари сифатини ҳар томонлама синчиклаб текширишга чақирди. Бош вазир таъкидлашича, ускуналар, инфратузилмалар, бошқа таҳликали объектларни кўздан кечириш шарт. Шунингдек, модернизация ва уй-жой-коммунал хўжалиги инфратузилмаларни таъмирлаш учун ажратилган маблағ ўз ўрнида ишлатилиши қатъий назорат қилиниши лозим. Шу билан бирга, Бош вазир шаҳарда иссиқлик таъминотини тиклаш ва фалокат сабабларини бартараф қилишни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси