Германиядаги халқаро туризм кўргазмасида ўтов тикилди

Германиядаги халқаро туризм кўргазмасида ўтов тикилди

Маданият ва спорт вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатимиз ҳунармандлари ва ижодкорлари яратган табиий материаллар билан безалган кўчманчиларнинг кўчма тураржойи кўргазма меҳмонларига ёқиб қолди. Шунингдек, қозоқ миллий таомлари ҳам шинавандалар кўнглини забт этди. Таъкидлаш лозимки, Германия пойтахтига 30 нафар Қозоғистон туристик компаниялари ва меҳмонхоналари вакиллари ташриф буюрди. Турбизнес ўз хизматларини таклиф этди, эҳтимолий ҳамкорлар билан контактлар ўрнатди. Таъкидлаш жоизки, ITB Berlin кўргазмасига ҳар йили 180 давлатдан 10 минг одам қатнашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси