Келгуси йилдан
бошлаб қозоғистонликларнинг бармоқ излари уларнинг розилиги билангина олиниши
мумкин. Кўнгиллик дактилоскопия тўғрисидаги қонун лойиҳаси сенат депутатлари
тасдиғидан ўтди. Мамлакат фуқаролари фақат денгизчи гувоҳномасини олиши учун
бундай рўйхатдан ўтиши зарур. Шунингдек, хорижликлар учун ҳам мазкур талаб
сақланиб қолади. Чет эллардан келганлар ва фуқаролиги бўлмаганлар республика
ҳудудидаги тегишли органларга шахсан мурожаат этиши керак. Авваллари улар
бошқаларга берилган ишончнома орқали ҳам солиқ тўловчининг индентификация
рақамини олиши мумкин эди. 2024 йил январидан бошлаб Астана Хаб иштирокчилари технопарк
рўйхатга олинган ҳудудда яшаш талаб қилинади. Иштирокчи учун зарур инфратузилманинг
мавжуд бўлмаслиги эндиликда истисно ҳисобланмайди. Сенат «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорация
фаолияти билан боғлиқ қонун ҳужжатларига ҳам ўзгаришлар киритди. Қатор давлат
хизматлари кўрсатиш бизнесга ўтиши учун имконият очилди.
Маулен Ашимбаев,
Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Тасдиқланган
қонун давлат хизматлари кўрсатилиши тартибини такомиллаштиришга қаратилган. «Астана
Хаб» халқаро технологик парк ва дактилоскопик рўйхатга олишга боғлиқ ўзгаришлар
кўзда тутилган. Шу жумладан, қонун «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорация
ходимлари маъулиятини оширади. Қозоғистон фуқаролари фақат ихтиёрий шаклда дактилоскопик
рўйхатдан ўтишини кўзда тутади. Бу чоралар фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш
механизмларини мустаҳкамлашига умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.