Қозоғистон Президенти венгер бизнеси капитанлари билан учрашди. Будапештга қилинган давлат ташрифи доирасида ўтказилган Инвестициявий давра суҳбати ниҳоясида еттита тижорат ҳужжати имзоланди. Улар қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмалари ва таълимни рақамлаштириш билан боғлиқ. Қосим-Жўмарт Тўқаев компания етакчиларини Астана халқаро форумида қатнашишга чақирди. Унда венгер бизнеси вакиллари Қозоғистон тадбиркорлари билан алоқаларини кенгайтира олади. Таъкидлаш лозимки, анжуман 2025 йил май ойида ўтказилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Жорий йилда мамлакатингиз билан Стратегик ҳамкорлик
тўғрисида декларация имзоланганига 10 тўлди. Бу давр мобайнида
алоқаларимиз ўзаро ишонч ва умумий мақсадларга асосланиб ривожланди. Қозоғистонга киритилган венгер инвестициялари ҳажми 370 миллион долларга етди. Мамлакатимизда 70 та венгер компанияси, шу жумладан, MOL Group ваGedeon Richter муваффақиятли иш
юритаяпти. Машинасозлик, қишлоқ
хўжалиги ва логистика
соҳаларида умумий қиймати 540 миллион доллар бўлган инвестициявий лойиҳаларни
рўёбга чиқариш бўйича иш кетяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси