Қозоғистон ва Туркия ҳарбий соҳада алоқаларни кенгайтирмоқда

Қозоғистон ва Туркия ҳарбий соҳада алоқаларни кенгайтирмоқда

Қозоғистон ва Туркия алоқаларни кенгайтирмоқда. Шу жумладан, ҳарбий-техник соҳада ҳам. Қозоғистон флоти учун Туркия билан бирга кемалар қурилади. Қозоғистоннинг «Зенит» заводи бу давлатнинг ҳарбий заводлар ва верфлар бошқармаси билан шртнома тузди. Тез орада, Туркияда денгизда сузишга мўлжалланган транспорт кемалари, тижорат ва асосий жанговар кемалар лойиҳалаштирилади ҳамда қурилади.

Айни вақтда, Қозоғистонда Туркиянинг Anka учувчисиз қурилмаларини йиғиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш линияси очилади. Икки давлат ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ҳозир дрон Жамбил вилоятидаги ўқув базасида текширилмоқда. Аппарат келаси йилнинг март ойигача синовдан ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси