Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳаётий муҳим хомашё бўйича шартнома тузди

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ҳаётий муҳим хомашё бўйича шартнома тузди

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи иккита янги шартнома имзолади. 3 миллион евро қийматга эга шартнома ҳаётий муҳим хомашё бўйича. Ҳужжат янги технологиялар, энергетика ва бошқа соҳаларда иқтисод ва саноат учун стратегик аҳамиятга эга табиий захиралар қазиб олиш ва қайта ишлаш бобида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ. Иккинчисининг Европа Инвестициявий банкининг Қозоғистон Тараққиёт банкига 200 миллион евро кредит ажратиши билан боғлиқ бўлиб, умумий қоидаларни ўз ичига олган. Маблағ транспорт ва тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга сарфланади.


Йозеф Сикела, Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари:


- Транскаспий транспорт йўлаги ЕС Global Gateway стратегиясининг асосий компонентлари қаторига киради. Чунки товарлар 15 кун ва ҳатто ундан ҳам кам муддатни ташкил этадиган, Осиёни Европа билан боғлайдиган йўналиш ишга тушса, минтақада савдо ва иқтисодий фаолиятни рағбатлантиришда туб бурилишга эришилади. Бугун биз ушбу лойиҳани муваффақиятли рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган молиявий воситалар қандай ажратилиши хусусида келишиб олдик. Европа Инвестициявий банкининг Қозоғистон Тараққиёт банкига 200 миллион евро миқдорида кредит линияси очиш тўғрисидаги шартнома асосан транспорт соҳасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси