Қозоғистон Бош вазири Президент топшириғига кўра Украина атрофида юзага келган вазият юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди. Ўлжас Бектенов Мудофаа вазирининг республикамизнинг стратегик ва инфратузилма объектларини муҳофаза қилиш бўйича маърузасини тинглади. Руслан Жақсилиқовга қатор топшириқлар берилди. Улар аввало давлат органлари фаолиятини кучайтиришга қаратилган. Ваколатли тузилмаларга Президентнинг хавфсизликни таъминлаш бўйича топшириқлари вақтида бажарилишини назоратда тутиш, ва вазият ўзгарган тақдирда дарҳол маълумот жўнатиш топширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси