2023 йилдан «Боку-Тбилиси-Жейхан» қувури орқали нефть юборилади

2023 йилдан «Боку-Тбилиси-Жейхан» қувури орқали нефть юборилади

Қозоғистон 2023 йилдан бошлаб, «Боку-Тбилиси-Жейхан» трубопроводи орқали нефть экспорт қила бошлайди. Шу кунларда томонлар ўртасида музокаралар давом этяпти. 1 январдан бу иш билан шуғулланадиган компания танланади. «Қазмунайгаз» миллий компанияси матбуот хизмати маълум қилишича, лойиҳага кўра аввалига 1,5 миллион тонна «қора олтин» Туркия, Озарбайжон ва Грузия орқали жўнатилади. Кейинчалик унинг ҳажми 6,5 миллион тоннагача етиши режа қилинган. Миллий компания вакиллари фикрича, бу лойиҳа Қозоғистон учун ҳам, Озарбайжон учун ҳам фойдали.

Абдумалик Сарманов таржимаси