Қозоғистон ва Россия ўртасида товар айланмаси 30 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Россия ўртасида товар айланмаси 30 миллиард долларга етади

Қозоғистон ва Россия янги қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. Астанада Бош вазир Ўлжас Бектенов ва Россия  Ҳукумати раиси Михаил Мишустин томонлар салоҳиятини муҳокама қилди. Музокаралар давомида асосий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўтарилди. Шу жумладан, саноат кооперацияси йўналишида бугунги кунда 18 ярим миллиард доллар қийматга эга 99 лойиҳа рўёбга чиқарилди. Айни вақтда, Қозоғистон орқали транзит юк ташиш ҳажми тобора ортиб боряпти. Таъкидлаш лозимки, юртимизда автомобиль ва темиржўл инфратузилмаларини ривожлантириш, сув транспорти йўналишларини ривожлантириляпти. Ўтган йилнинг 11 ойида ўзаро савдо 24 миллард доллaрдан ошди. Икки давлат раҳбарлари топшириғида кўрсатилган 30 миллиард долларли маррага етиш учун янги бир қатор маҳсулотлар алмашиш кўзда тутилмоқда.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Қозоғистонда Россия билан бирга очилган 23 мингтадан зиёд компания мавжуд. Бу эса хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналарнинг 40 фоизига яқин. Биз биргаликда янги ишлаб чиқариш корхоналари очиш, янги лойиҳаларни юзага чиқариш ниятидамиз. Россия компанияларини Қозоғистондаги инвестициявий лойиҳаларда  фаол қатнашишга чақираман.

Михаил Мишустин, Россия Федерацияси Бош вазири:

- Қозоғистон ва Россия  минтақалари орқали Евроосиёнинг муҳим транзит йўналишлари ўтади. Биз «Шимол-Жануб» халқаро йўлагини ишга туширишга катта эътибор беряпмиз. Келажакда у барча Евроосиё давлатлар учун аҳамиятли, жаҳоннинг муҳим транспорт йўналиши бўлишига ишонаман. Қозоғистон  Евроосиё чорраҳасига айланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси