Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди. Томонлар ўзаро, минтақа ва халқаро даражадаги долзарб масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатимиз Президенти илиқ кутиб олгани учун Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди ва барча россияликларни Буюк Ғалабанинг 81 йиллиги билан табриклади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Сиз билан буюк
байрам – кўзларда ёш билан нишонланадиган Ғалаба кунида Москвада учрашганимдан
қувончдаман. Биз инсоният тарихидаги энг қонли уруш
қаҳрамонларини қутлаймиз. Совет давлати фашизмни мағлуб қилган ҳолда Иккинчи
жаҳон урушидан буюк давлат мақоми билан чиқди ҳамда Бирлашган Миллатлар
ташкилоти муассислари қаторига кирди. Буни биз ёдда тутмиз ва фахрийларни
ҳурматлаймиз. Қозоғистонда урушда қатнашганлардан 57
нафари умр суряпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонга Россия етакчисининг ташрифи масалсига
алоҳида эътибор қаратди. Президент Астанада бўлиб ўтадиган
Евроосиё Иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши саммити муваффақиятли ўтишига ишонч
билдирди. У давлатлар ўртасидаги ўзаро мносабатларлар тобора юксалаётгани, фаол
ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мамлакатларимиз
ўртасидаги ҳамкорликка келсак, биз сизнинг май ойида
давлат ташрифи билан келишингизни кутяпмиз. Сўнгги 5 йил ичида Россия қозоқ
иқтисодининг асосий инвесторларидан бирига айланди. Савдо фаол ривожланяпти.
Жорий йил охирида, прогнозларга кўра, биз 30 миллиард долларга тенг маррани босиб
ўтамиз. Бу эса жуда яхши кўрсаткич. Шунингдек, таълим соҳасида гуманитар
алоқалар ривожланишини алоҳида кўрсатиб ўтишни истардим. «Сириус» мактаблари
мамлакатимиз ҳудудида – Алмати, Астана ва бошқа шаҳарларда фаол ишлаяпти.
Ўз навбатида, Владимир Путин алоқаларни ривожлантиришда Қосим-Жўмарт
Тўқаевнинг шахсий ҳиссаси катталигини таъкидади.
Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти:
- Сиз Москвага
келишга имкон топдингиз ва бу кунларда сиз билан бўлиш Қозоғистон
ва Россия Федерацияси ўртасидаги муносабатлар қандай даражада эканлигини
кўрсатади. Бунга кўп жиҳатдан сиз, сизнинг халқаро алоқаларни ривожлантиришга
қўшган шахсий ҳиссангиз туфайли эришилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

