Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши бизнес-форуми ўтказилди

Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши бизнес-форуми ўтказилди

Қозоғистонда тикланувчи энергия манбалари учун минора, паррак, бошқа қисмлар ишалб чиқарувчи 4 та янги корхона очилиши мумкин. Уларнинг ҳар бири камида 20 миллион доллар туради. Янги корхоналар хорижий сармоя ҳисобига бунёд этилади. Марказий Осиё, Туркия, Хитой ва Германия инвесторлари бу лойиҳаларга қизиқиш билдиряпти. «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси етакчиси Раимбек Баталов Астанада ўтказилган Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши ташкилотининг бизнес-форумида шундай маълумот берди. Тадбирда ташкилотга аъзо 20 давлатдан 140 нафар ҳукумат аъзолари ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этди. Улар «яшил» молиялаш,  тикланувчи энергетика соҳасида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш, шунинг  озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди. Тадбиркорлар миллий палатаси етакчиси агросаноатга Қувайт ва Хитой корхоналари инвестиция киритишга қизиқаётганини айтди. Осмон ости мамлакати ўз маблағи ҳисобига Қозоғистон ҳудудида гўшт ва донни сертификатлаш учун бир қанча унификацияланган лабораториялар очишга тайёрлигини билдирди. Улардан бири яқинда Қозоғистон – Хитой чегараси яқинида, Алашанькоу станциясида қурилиши режалаштирилмоқда. Натижада, қўшни давлатга турли агросаноат маҳсулотлари юбориш ҳажми кенгаяди.  

Раимбек Баталов, «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси раҳбарияти раиси:
- Ушбу лаборатория йил охиригача келтирилади. Яъни, Хитой томони ноябрь-декабрь ойларида бу масалани ҳал этиш ниятида. Қозоғистон ҳудудидаги лабораторияга келганда, келгуси йилнинг 1 чорагида бу лаборатория Қозоғистонда бўлади, инвестиция киритилади, сертификат берилади ва иш бошланади, деб ўйлайман. Бу эса Қозоғистон дон етиштирувчилари ва экспортчиларига қулайлик туғдиради. 3-4 лаборатория Қозоғистон шарқида, Қозоғистон жанубида ва марказида бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.