Қозоғистонда юк ташиш кўрсаткичлари 22 ярим фоизга ортди

Қозоғистонда юк ташиш кўрсаткичлари 22 ярим фоизга ортди

Қозоғистонда жорий йилнинг 4 ойи давомида транспорт соҳасида кўрсаткичлар 22 ярим фоизга ортди. Соҳа ялпи ички маҳсулот ривожида пешқадам. Январь–апрель ойларининг дастлабки якунларига кўра, ўсиш асосан темирйўл ва трубопровод транспортидаги ўсиш ҳисобига ижобий натижаларга эришилди. Туркистон, Жамбил ва Абай вилоятларида юксак кўрсаткичларга эришилди. Экспертлар таъкидлашича, мамлакат ҳудудида янги йўлларнинг қурилиши, темирйўл йўналишлари очилиши юк ташишлар ҳажми ошишига ижобий таъсир кўрсатди. 

Жанибек Тайжанов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазир қўмита раиси: 

- Жорий йилда яна 2 та йўл — «Дўстиқ - Мўйинти»да иккиламчи линия ишга тушади. улар жами 800 километрни ташкил қилади, натижада, ушбу участкада поездлар қатнови, юк ташиш ортади. Иккинчи қурилиш — Алмати айланма йўли. Биз ундаги янги лойиҳа - «Қизилжар — Мўйинти» участкасида ишлар бошланишини билдирдик. Бунда чора-тадбирлар  мажмуаси амалга ошиши кўзда тутилган. Натижада, биринчидан темирйўл тармоғи янгилишига туртки беради, иккинчидан, юк ўтказиш имкониятлари ортади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси