Ҳукумат жорий йил учун фаолият дастурини ишлаб чиқмоқда. Вазирликлар ўз йўналишлари бўйича чора-тадбирлар таклиф этяпти. Савдо ва интеграция вазирлиги нохомашё экспорт ва ички савдо инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича ишлаш ниятида. Таълим ва фан вазирлиги меҳнат бозорида талабга эга кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни режалаштирган. Маданият ва спорт вазирлиги туризм соҳасида тадбирларни таклиф қилмоқда. Шу жумладан, 192 та инвестициявий лойиҳани тақдим этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қишлоқларда тиббий-санитар ёрдамни ривожлантириш ниятида. Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги Ижтимоий кодекс ҳамда янги Миграция сиёсати концепциясини ишлаб чиқишни режалаштирган. Энергетика вазирлиги нархларнинг кўтарилишини секинлаштириш, нефть маҳсулотлари, электр қуввати, суюлтирилган ва товар газга бўлган ички бозор эҳтиёжларини қоплашни кўзда тутган.
«Дастурнинг ҳар бир банди амалий фойда келтирсин, аҳоли ҳаётини яхшилашга хизмт қилсин. Мамлакат аҳолиси ижобий ўзгаришларни ҳис қилиши учун самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим».
Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири
Абдумалик Сарманов таржимаси