Қозоғистон-Эстония бизнес-форуми: ҳамкорлик истиқболлари

Қозоғистон-Эстония бизнес-форуми: ҳамкорлик истиқболлари

Қозоғистон ва Эстония ҳамкорликнинг янги даражасига чиқиш ниятида. Томонлар савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик алоқаларини фаол ривожлантиришни режалаштиримоқда. Экспорт ва импорт ҳажми оширилади. Эстония жаҳоннинг энг яхши амалиётлари қаторига кирувчи турли соҳалардаги тажрибасини баҳам кўришга тайёр. Онлайн-форматда ўтказилган Қозоғистон-Эстония бизнес-форумида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув қатнашчилари транзит-логистика, инвестициявий имкониятларни кенгайтириш, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, айти ва яшил технологиялар соҳаларида лойиҳаларни рўёбга чиқариш имкониятларини таъкидлаб ўтишди.

Айтиш лозимки, бугунги кунда Қозоғистонда эстон капитали иштрокида ташкил этилган 100 дан зиёд корхона мавжуд.

Нурлан Сейтимов, Қозоғистон Республикасининг Эстония Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Эстония – Қозоғистоннинг Болтиқбўйи минтақасидаги муҳим ҳамкорларидан бири. Биз учун импорт ва экспортни кенгайтириш, маҳсулот турларини ошириш ҳисобига савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш жуда муҳим. Эстония билан ҳамкорлик қилиш салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ниятидамиз. Янги алоқаларни йўлга қўямиз. Бундай бизнес форумлар ташкил қилиниши ривожланиш суръатларини пасайтирмасликка, бизнесни тўлақонли ривожлантиришга имконият яратади, деб ҳисоблаймиз.

Хейти Мяемеэс, Эстония Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Ўтган йили ковид муаммоси юз берганига қарамай, Қозоғистондан товар экспорти ошди, импорт ҳам деярли камаймади. Айниқса, хизматлар экспорти жадал ривожланяпти. Биз биргаликда яқин ҳамкорлик қилаётган соҳалар логистика ва ахборот технологиялари ҳисобланади, хизмат кўрсатиш ҳам жадал ўсяпти. Инвестициялар масаласи биз учун жуда муҳим. Бугунги кунда Қозоғистондан Эстонияга 54 -55 миллион доллар, Эстониядан Қозоғистонга 12 миллион сармоя борган.

Абдумалик Сарманов таржимаси