Қозоғистон фуқаролари
Исроилга визасиз бориш имконига эга бўлди. Қозоғистонга
расмий ташриф билан келган
Исроил Ташқи ишлар
вазири Гидеон Саара икки давлат ўртасидаги тегишли меморандумни имзолади. Шунингдек, Ермек Кўшербаев билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш
масаласи муҳокама қилинди.
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистон ва Исроил орасида
товар айланмаси 162 миллион долларга етди. 20 йил ичида Исроилдан Қозоғистон иқтисодига 500 миллион долларга яқин инвестиция жалб этилди. Исроил Ташқи ишлар вазир билан бирга юртимизга 30 нафардан зиёд йирик бизнес вакили келди.
Ермек Кўшербаев, Қозоғистон
Республикаси Ташқи ишлар вазири:
- Сиёсий
ҳамкорликка келсак, жорий йилда Исроил президенти жаноб Герцог Қозоғистонга ташриф буюриши кутиляпти. Учрашувда ўзаро савдони кенгайтириш, инвестициявий кооперацияни
ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Гидеон Саар, Исроил Ташқи ишлар вазири:
- Биз кўплаб соҳаларда Қозоғистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришимиз
зарур. Президент ташаббуслари доирасида сув захираларини
бошқариш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инновациялар соҳаларидаги тажрибамизни баҳам кўрмоқчимиз.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

