Туркманистонда дон
йиғим-терими ниҳоясига етди. Миришкорлар бир ярим миллион тонна буғдой ҳосили
олишди. Бу эса ички эҳтиёжни қондириш учун етарли. Барча босқичларда қулай
шароит яратиш, янги самарали дон навлари жорий этиш туфайли юқори ҳосил олинди.
Республикада амалга оширилган селекция ишлари туфайли «Сардор», «Арқадағ» ва
«Фироғий» навлари чиқарилди. Шунингдек, давлат томонидан дон харид қилиш нархи
иккир марта оширилиши ҳам бу йўналиш ривожланишига хизмат қилди. Натижада, соҳа
янада фаоллашди, озиқ-овқат хавфсизлиги мустаҳкамланди. Минтақаларда замонавий
дон қабул қилиш пунктлари, элеваторлар, ун мажмуалари очилди. Эслатамиз, республикада
жами 700 минг гектарга уруғлик сепилганди.
Ўтар Қурбонбоев, хўжалик
раҳбари:
- Дон қадалганидан
йиғиб олингунича барча зарур нарсалар, илғор қишлоқ хўжалиги техникаси вақтида
етказиб берилди. Натижада, ҳосилни қисқа вақтда, нес-нобуд қилмай йиғиб олдик. Юқори
самарали машиналар ишлаяпти, ишончли. Энг муҳими, улар билан бирга кўчма
бригадалар ҳаракатланяпти, ёнилғи етказиш, таъмирлаш каби ҳолатлар бир зумда
ҳал қилинди.
Ғадамжон Амашаев,
хўжалик мутахассиси:
- Жорий йил
хўжалигимиз учун оғир, лекин баракали бўлди. Куздан бошлаб жамоа қўли-қўлига
тегмай ишлади. Лекин ишингиз самарасини дон ташувчи машиналар олиб кетаётганида
беқиёс даражада мамнуният ҳис қиласиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

