Қозоғистон ва Индонезия яқин келажакда ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларгача кўпайтириш ниятида. Озиқ-овқат, шу жумладан, ҳалал маҳсулотлар ёрдамида
икки давлат савдо ҳажмини ошириш ниятида. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, январь-май ойларида
икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 172 ярим миллион долларни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан тўрт фоизга кўп. Қозоғистон ушбу Жанубий-Шарқий Осиё давлатига
беш ой давомида 78 ярим миллион доллар қийматга эга ферроқотишмалар, кўмир,
турли дон маҳсулотлари, асбест, электр ускуналар экспорт қилди. Индонезиядан маиший
техника, мойлар, енгил автомобиллар ва бошқа маҳсулотлар импорт қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси