Қозоғистон Президенти One Water Summit доирасида учрашувлар ўтказди

Қозоғистон Президенти One Water Summit доирасида учрашувлар ўтказди

Анъанага кўра, йирик халқаро тадбирда Қозоғистон Президенти муҳим учрашувлар ўтказди. Эр-Риёдда давом этаётган One Water Summit доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Жаҳон банки гуруҳи президенти билан учрашди. Давлат раҳбари стратегик ҳамкорлик аҳамиятини таъкидлади. Томонлар 3,5 миллиард доллар қийматга эга 5 та лойиҳани рўёбга чиқараяпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Жаҳон банкининг Транспорт алоқаси барқарорлиги ва боғлиқлигини ошириш дастури доирасида 650 миллион доллар молия ажратиш қарорини олқишлади


Қозоғистон Президенти Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Муҳаммад бин Салмон бин Абдул-азиз ал Сауд таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги 30 йиллик самарали дипломатик алоқалар давомида сиёсий мулоқот ва тадбиркорлик алоқалари шаклланди. Учрашувда энергетика, нефть-газ саноати, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамокрлик масалалари кўрилди.


Эмманюэль Макрон билан суҳбатда Қозоғистон Президенти таъкидлашича, Парижга қилинган давлат ташрифи давомида эришилган қатор келишувлар рўёбга чиқа бошлади. Бир қанча аниқ натижаларга эришилди. Ўз навбатида Франция Президенти икки томонлама алоқалар фаол ривожланаётганини таъкидлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси