Қозоғистон ва Хитой ўртасида товар айланмаси 36,5 миллиард долларга етди

Қозоғистон ва Хитой ўртасида товар айланмаси 36,5 миллиард долларга етди

Қозоғистон ва Хитой ўртасида товар айланмаси рекорд кўрсаткичга етди ва йил бошидан буён 36,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса 2023 йил кўрсаткичларидан 11 фоизга кўп. «Марказий Осиё Хитой» форматида ташқи ишлар вазирларининг 5-учрашувида шундай баёнот берилди. Томонлар ўзаро савдони янада кенгайтириш ниятида. Транзит-транспорт, энергетика, саноат кооперацияси, мамлакатимизнинг нохомашё товарлари экспорти устида ҳамкорлик фаоллашади.

 

Қозоғистон  ва Хитой ижозатномаларни электрон форматда алмашишади

 

Бунинг учун эса Қозоғистон ва Хитой юк ташиш жараёнини такомиллаштиришди. Хорижий ижозатнома бланклари онлайн форматда алмашинилади. Бу эса юкларнинг ўтишини жадаллаштиради, иш самарасини оширади, юк оқимини кенгайтиради. Синов тариқасида дастлабки фуралар ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, йил бошидан Қозоғистон ва ХХР ўртасида 190 мингта ижозатнома берилган. Бу ҳам рекорд кўрсаткич.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.