Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш, коррупцияга қарши кураш ва суд тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш. Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги Инсон ҳуқуқлари ва демократик ислоҳотлар бўйича юксак даражали диалог йиғилиши иштирокчилари мазкур ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Бундай анжуман илк марта Қозоғистон пойтахтида ўтказилди. Унда Президент Девони, республика Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ҳамда давлат ташрифи билан келган АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея иштирок этди. Томонлар минтақавий ва кўп томонлама форматларда ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди.
Ақан Рахметуллин, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари:
– Қозоғистон Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан мамлакатни янада демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга йўналтиилган сиёсий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди. Америка томони Давлат раҳбарининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги сиёсатини ва давлат ташкилотларининг уни рўёбга чиқариш йўлидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашини билдирди. Қозоғистон ва АҚШ келажакда ҳам олий ва юқори даражада конструктив ҳамкорликни давом эттиради.
Узра Зея, фуқаролар хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ақш давлат котиби ўринбосари:
– Қозоғистон дунёда ҳам, минтақада ҳам Американинг асосий ҳамкорларидан. Биз минтақанинг C5+1 гуллаб-яшнаши, иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунмиз. Инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, дин ва эътиқод эркинлиги, коррупцияга қарши кураш, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари, ҳуқуқ-тартибот ҳамда хавфсизликни сақлаш органларини ислоҳ қилиш каби масалаларни муҳокама қилишимиз учун имконият яратилгани муносабатлар соғлом ва тиғизлигини кўрсатади. Биз турли фикрларга эга бўлишимиз мумкин, лекин барча масалаларни очиқ ва ҳалол муҳокама қилишимизга ишонамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.