Давлат раҳбари Чимкент жамоатчилиги билан учрашди

Давлат раҳбари Чимкент жамоатчилиги билан учрашди

Бугунги кунда Чимкентда 300 тадан зиёд инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Ўтган йили шаҳарга 770 миллиард тенге сармоя жалб этилган. Мавжуд 140 мингта кичик ва ва ўрта бизнес субъекти шаҳар иқтисодининг ярмидан кўп қисмини шакллантиради. Қосим-Жўмарт Тўқаев жамоатчилик билан учрашувда мегаполисни ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирди. Шаҳарнинг стратегик аҳамияти ортиб боряпти. Чимкент орқали Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой транспорт йўлаги ўтади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг масъулиятли аъзоси сифатида эркин савдо, товар ва хизматларнинг тўсиқларсиз ҳаракатланиши тарафдори эканлигини таъкидлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Биз тақдир белгилаб берган стратегик устунликдан тўғри фойдалана олишимиз керак. Шунинг учун Қозоғистон энг муҳим халқаро транспорт-логистика лойиҳаларида фаол иштиок этяпти. Мақсадлар аниқ. Биз тақдир туфайли қўшни бўлган давлатлар билан ҳар томонлама ва ўзаро фойдали алоқаларни мустаҳкамлаб борамиз. Халқ манфаати ҳар нарсадан юқори. Унга таяниб биз ҳар томонлама мувозанатлашган ва барқарор ташқи сиёсат юритамиз.

Давлат раҳбари дунё бозорларидаги беқарорлик ҳақида фикр билдирди. У глобал савдо уруши бошлаш режалари туфайли вужудга келган. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, экспертлар ўзаро тарифлар ўрнатиш жаҳон иқтисодининг жиддий пасайишига олиб келиши мумкинлигини айтган. Президент вазият диққат билан таҳлил қилинаётгани, таваккаллар ҳисобга олинаётганини кўрсатди. Иқтисодни турли чорловлардан ҳимоя қилиш ўта муҳим.

 

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ҳукумат юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга оодиндан тайёрланиши, қатъий ва самарали ишлаши керак. Қозоғистоннинг катта имкониятлари бор. Январь-март ойларида  ялпи ички маҳсулот 5,8 фоизга ўсди. Бугунги мураккаб даврда бу яхши кўрсаткич эканлиги шубҳасиз. Таъкидлаш лозимки, миллий иқтисод биринчи навбатда транспорт, қурилиш, саноат ва савдо ҳисобига ўсаяпти. Бу - юқори кўрсаткич. Дунё бўҳрони кучайиб, вазият кескинлашган тақдирда биз вазиятни барқарорлаштириш учун Миллий жамғарма ва олтин-валюта захираларидан фойдалана оламиз. Бугунги шароитда тадбиркорлар фаоллик ва масъулият кўрсатишига ишончим комил.