Жорий йилда Ақтўбе вилоятига 933 миллиард тенге инвестиция жалб этилган. Минтақада 30 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилмоқда. Улар тоғ металлургияси ва нефть-кимё, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, муқобил энергетика соҳаларида ишлайди. Жумладан, саноат зонасида қазиб олиш саноати учун хизмат қилувчи нефть-кимё реагентлари ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилади. Маҳсулот келаси йил бошида харидорларга тақдим этилади. Келгуси беш йил ичида минтақа иқтисодиётига 4,5 триллион тенге инвестиция келиши режа қилинган. Устувор лойиҳалар орасида йирик шохли қорамол терисини қайта ишлаш заводи, металлни қайта ишлаш, импорт қилинган махсус техникани таъмирлаш маркази, фасад термоплиткалари цехи қурилиши бор.
НУРТУҒАН ЎРАЛБАЕВ, АҚТЎБЕ ВИЛОЯТИ САНОАТ- ИННОВАЦИЯВИЙ ТАРАҚҚИЁТ БОШҚАРМАСИ БЎЛИМ БОШЛИҒИ:
- Асосий инвестор давлатлар қаторида Италия, БАА, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Туркия Республикаси бор. Ҳозирда бизнес релокацияси бўйича иш фаол давом этяпти, хорижий компаниялар республика ҳудудига келмоқда. Улар қаторида учтасини тилга олишни истардим. Инвесторлар фақат Россия Федерациясидан эмас, Литвадан ҳам келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси