2038 йилга бориб, Қўсши аҳолиси деярли уч баравар - 150
минг кишига ошади.
Бош вазир Ўлжас Бектеновга пойтахт яқинида жойлашган шаҳарни ривожлантириш Бош режаси тақдим
этилди.
Унинг доирасида ҳудудни кенгайтириш, инфратузилмани
янгилаш ва янги ижтимоий объектлар қурилиши кўзда тутилган. 2038 йилгача бўлган муддатда, умумий ҳисобда, тахминан элликтача янги боғча,
мактаб, шифохона ва поликлиникалар
қурилиши мўлжалланган. Шу
билан бирга, янги қозонхона, электр подстанцияси ва электр узатиш линиялари, сув қувурлари ва тозалаш иншоотлари қурилиши белгиланган. Астанага олиб борувчи янги йўл ҳам кўзда
тутилган. Саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринлари барпо этиш мақсадида
шаҳарнинг шимолий-ғарбий қисмида умумий майдони 264 гектар бўлган саноат зонаси очилиши кутилмоқда. Умуман, шаҳарда хиёбонлар ташкил этилиб, истироҳат боғи очилади, шунингдек, стадион,
муз саройи, театр, никоҳ уйи барпо этилади.
Азамат Капишев, Қўсши шаҳар ҳокими:
- Янги Бош режада майдонларни кенгайтириш,
янги режали ечимлар, ҳудудни функционал зоналарга бўлиш, шунингдек,
муҳандислик, транспорт инфратузилмасига оид ечимлар кўзда тутилган, умуман, рақамларга
тўхталсак, Бош режада тахминан 900 гектардан ошиқроқ якка тартибдаги уй-жой
қурилиши, 360 гектарга яқин майдонда кўпхонадонли тураржойлар қурилиши кўзда
тутилган. Иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канал-тозалаш иншоотларига келсак,
ҳозирда улар инновацияларни талаб қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

