Ақўрдада Қозоғистон ва Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистон Президенти Қатар Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Муҳаммед бин Абдулраҳмон ал-Тоний суҳбатида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш муҳокама қилинди. Суҳбатдошлар халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, минтақа кун тартибида турган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди. Қатар Ташқи ишлар вазири мамлакат амири саломини етказди ва унинг яқин вақтда Қозоғистонга ташриф буюришини тасдиқлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.