Франция президенти Эмманюэль Макроннинг Қозоғистонга ташрифи доирасида Астанага 80 та етакчи француз компанияси вакилларидан иборат бизнес-делегация келди. Улар икки томонлама бизнес-форумда иштирок этишди. Қозоғистон томонидан мазкур анжуманда 200 нафардан зиёд вакил қатнашди. Тадбирда асосан соғлиқни сақлаш, фармацевтика, агросаноат мажмуаси, энергетика, машинасозлик, логистика ва транспорт мавзулари муҳокама қилинди. Форум якунларига кўра, томонлар умумий қиймати бир ярим миллиард долларга тенг 20 та шартнома имзолади.
Ардақ Зебешев,
Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қўмита раиси:
- Энди эса тегишли
шартномалар рўёбга чиқарилади. Ҳозирги кунда биз рўёбга чиқарилиши турли
даражаларда бўлган 33 та инвестициявий лойиҳага эгамиз. Уларнинг умумий қиймати
5 миллиард доллар атрофида.
Абдумалик Сарманов таржимаси.