Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкори. 2021 йилда ўзаро савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан учдан бир мартага ошди. Европа Иттифоқи айни вақтда мамлакатнинг энг йирик инвестициявий ва савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Брюсселда бўлиб ўтган «Қозоғистон – Европа Иттифоқи» Ҳамкорлик ва савдо қўмитаси бешинчи йиғилиши ниҳоясида Еврокомиссия савдо бош директорати яқин шарқ, туркия, россия федерацияси ва марказий осиё бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари ТИмо ХАммарен таъкидлашича, томонлар Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шерикчилик тўғрисида шартноманинг савдо бўлими бандларини рўёбга чиқариш йўлларини муҳокама қилди. Делегациялар Европага чиқарилаётган Қозоғистон товарлари рўйхатини кенгайтириш, минтақада юзага келган шароитда транзит савдосини енгиллаштириш хусусида фикр алмашди.
Тимо Хаммарен, Еврокомиссия Савдо бош директорати Яқин Шарқ, Туркия, Россия Федерацияси ва Марказий Осиё бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари:
- Биз савдо, фитосанитар стандартларга оид техник тўсиқлар, бизнес учун савдо юритиш шартларини соддалаштириш, унинг ишини осонлаштириш, товарларни маркировкалаш ва бошқа техник муаммоларни муҳокама қилдик. Шунингдек, анча кенг манзара – минтақадаги ўзаро боғлиқлик, минтақа савдосини ҳам муҳокама этдик ва уни енгиллатиш йўлларини кўриб чиқдик. Минтақада транзит савдоси кенг ривожланган, лекин мавжуд сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда хавотиримиз бор, чунки у транзитга таъсир кўрсата олади. Муаммоларни четлаб ўтиш йўлларин кўриб чиқдик. Кўп томонлама форматда биз ЖСТдаги ҳамкорлигимизни тилга олдик. Жорий йилда Қозоғистон унда асосий ўрин тутади ва келгуси ЖСТ Вазирлар конференциясини ўтказади. Биз бу йўналишда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси