Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси депутатлари Қозоғистонга келади. Делегация 21 августда
ташриф буюриши кутилаётир, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги. Давлат маслаҳатчиси,
Мажилис депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс, қатор давлат органлари раҳбарлари
билан учрашувлар кўзда тутилган. Ташқи
ишлар вазирлиги маълумотига кўра, музокараларда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи
ўртасидаги кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисида шартнома қандай бажарилаётгани
таҳлил қилинади. Ҳужжат жами 29 та, шу жумладан, виза тартибини соддалаштириш, ўта муҳим хомашё материаллари юзасидан
ҳамкорлик, иқлим ўзгариши ва
“яшил энергетика” каби
мавзуларни ўз ичига олган.
Абдумалик Сарманов
таржимаси