Икки давлат орасида муваққат эркин савдо зонаси тузилишига олиб келган ҳужжатнинг амал қилиш муддати уч йилга узайди. Ўтган даврда товар айланмаси мунтазам ўсиб борди. Йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон экспорти 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ўсган. Савдо ҳажми 18,5 фоизга ортди. Шу кунларда мамлакатлар божхона тўловини камайтириш ва бекор қилиш масаласини кўриб чиқяпти.
Қайрат Тўребаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири ўринбосари:
- Вақтинчалик шартнома божхона тўловларини пасайтириш ва бекор қилишдан ташқари ички бозорни муҳофаза қилиш, санитария, фитосанитария, савдодаги техник тўсиқлар бўйича тадбирларни, шунингдек, товарлар келиб чиқиши ва божхона ҳамкорлиги масаласини ўз ичига олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси