Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида товар айланмаси ортиб боряпти, ўтган йили бу кўрсаткич 60 фоизга кўпайди ва 1,8 миллиард долларни ташкил қилди. Бирлашган қироллик республика иқтисодиётига капитал киритган инвесторлар қаторида еттинчи ўринда туради. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британия Бизнес ва савдо давлат вазири Нусрат Ғанини қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Астана Лондон каби савдо ва инвестициявий алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор. Нусрат Ғани ўз навбатида таъкидлашича, Буюк Британия икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.