Қозоғистон ва Беларусь товар айланмаси 1,2 миллиард долларга яқинлашди

Қозоғистон ва Беларусь товар айланмаси  1,2 миллиард долларга яқинлашди

Қозоғистон ва Беларусь ўртасида товар айланмаси ўтган йили 1 миллиард доллардан ошди. Савдо ҳажми бир йил ичида учдан бир ҳиссага ортди. Бугун Қозоғистон Президенти Беларусь Ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан стратегик шерикчилик динамикаси ҳақида суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев фаол, ўзаро ишончга асосланган мулоқотни давом эттириш, олий даражада эришилган келишувларни рўёбга чиқариш ишларини мувофиқлашлаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ўзаро алоқаларда, биринчи навбатда, иқтисодий соҳада ўзаро алоқалар  мунтазам рвиожланиб бораётганидан мамнуният ҳис этишимиз учун барча асослар бор. 2025 йилда савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Вазиятдан фойдаланиб, Беларусь давлати Президенти Александр Григорьевич Лукашенкога саломимни ва энг яхши тилакларимни йўллашни истардим. Май ойида биз биргаликда Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишини ўтказамиз. Менимча, биз унда кўп томонлама алоқалардан ташқари, давлатларимиз ўртасида муносабатларни ривожлантириш масаласини ҳам муҳокама қиламиз, деб ўйлайман.


Суҳбатдошлар саноат кооперацияси, транспорт, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш зарурлигини таъкидлади. Томонлар Қозоғистон маҳсулоти экспортини кенгайтириш масаласига эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Алматида Беларуснинг Бош консуллиги очилишини қутлади. Дипломатик идора минтақалар ўртасида алоқаларни кенгайтиришга хизмат қилади.


Максим Риженков,  Беларусь Ташқи ишлар вазири:


- Аввало, сизга ҳам давлатимиз етакчиси Александр Григорьевич Лукашенконинг самимий ва илиқ тилакларини етказишни истардим. Шуни айтишни истардимки, бугунги кунда Қозоғистон сиёсати асосида оддий инсон, халқ, мамлакат манфаатлари турибди. Бу эса мамлакатларимизни ўзаро яқинлаштирувчи, барча йўналишларда жипслаштирувчи ижтимоий сиёсат дегани. Давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий шахсий алоқалалр эса барчамиз учун яхши намуна бўла олади. Барча даражаларда сизнинг ёрдамингизни ҳис қиляпмиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси