Қозоғистон ва Беларусь президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Беларусь президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Беларусь президентлари телефондаги суҳбат давомида ҳамкорликнинг барча йўналишларида ижобий ўсиш борлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Александр Лукашенко савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтиришни муҳокама қилди. Шунингдек, икки давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро муҳим масалалар борасида фикр алмашди, олдда турган қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Александр Лукашенкога май охирларида Астанада бўлиб ўтадиган Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишни таклиф қилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси