Қозоғистон ва Беларусь сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликда иш юритади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигини, аграр фанларни бирга ривожлантиради. Янги бозорларга чиқиш учун транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади. Бугун Бош вазир Ўлжас Бектенов ва Беларусь Бош вазири Александр Турчин шу каби бир қанча йўналишларни ҳамкорликда ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолади. Астана шаҳри ва Алмати вилояти билан савдо-иқтисод, илмий-техник, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантиришга оид ҳужжатлар ҳам имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

