One Water Summit эксперт нигоҳида

One Water Summit эксперт нигоҳида

Глобал сув бўҳрони кескинлашишига иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳит ифлосланиши, захиралардан самарасиз фойдаланиг таъсирини кўрсатяпти. Уларни фақат биргаликда ҳал қилиш мумкин. Форс кўрфази тадқиқотлари маркази раиси Абдулазиз Сагернинг фикрича, One Water Summit майдончасида муаммоларни ҳал этишнинг амалий усулларини ахтараяпти, сув захираларини сақлаб қолиш режаларини йўлга қўйишни кўзлаяпти.


Абдулазиз Сагер,  Форс кўрфази тадқиқотлари маркази раиси:


- Саҳроланиш ва сув етишмаслиги муаммолари бугунги кунда ўта долзарб. Қозоғистон, Саудия Арабистони, Франция, саммитда қатнашаётган бошқа давлатлар, кўплаб халқаро ташкилотлар бу масалага катта эътибор беряпти. Саудия Арабистони учун, Қозоғистон учун бўлгани каби, сув масаласи жуда муҳим. Бизда чўл-биёбонлар кўп. Шунинг учун саҳроланиш ва сув етишмаслиги ҳамиша долзарб.


One Water Summit анжуманида Қозоғистон ва Франция Балхаш кўлини сақлаб қолиш бўйича қўшма фаолият тўғрисида шартнома имзолади. Унга кўра, француз томони кўл ҳавзасини ўрганиш учун бир миллион евро молия ажратади, кўлни сақлаб қолиш бош режасини тузади.


Абдумалик Сарманов таржимаси