Қозоғистонда донли экинларнинг 75 фоизи йиғиб олинди

Қозоғистонда донли экинларнинг 75 фоизи йиғиб олинди

Қозоғистонда 13 миллион гектарга яқин майдон ёки донли экинлар ҳосилининг 75 фоизи йиғиб олинди. Бу ҳақда йиғим-терим кампанияси тезкор штабида маълум қилинди. Умуман, бугунга келиб, 20 миллион тоннадан зиёд дон янчилган. Элеваторларга деярли 3 ярим миллион тонна дон келиб тушган, шундан 2 ярим миллион тоннага яқини – буғдой. Олинган арпанинг 95 фоизи – 2 тоифали. Озиқ-овқат корпорацияларига ушбу дон учун шартномавий харид нархини имкон қадар эртароқ эълон қилиш топширилган. Бундан ташқари, мойли ва полиз экинлари, сабзавот, картошка ҳам далалардан йиғиб олинди. Эслатамиз, баҳорги-дала юмушлари ва йиғим-терим ишларини имтиёзли молиялаштириш ҳажми 580 миллиард тенгени кўрсатган. Бу эса ўтган йиллардагига нисбатан деярли 3 марта кўп. Донли экинлар йиғим-теримини октябрь охиригача тугатиш режа қилинган. Олдинда мойли экинлар йиғими турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.