Қозоғистон ҳукумати янги ижтимоий кодексни маъқуллади 

Қозоғистон ҳукумати янги ижтимоий кодексни маъқуллади 

Қозоғистонда рақамлаштирилган оила картаси жорий этилади. Бу ижтимоий кодекснинг ҳукумат томонидан тасдиқланган беш новелласидан бири ҳисобланади. Ҳукумат йиғилишида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилишича, шахслар кўрсатилган оилалар базаси давлат органларида мавжуд бўлган барча ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида шаклланади. У республика минтақаларида 2023 йил бошидан ишга туширилади. Натижада, қозоғистонликлар тенг асосда давлат ёрдами олиши, шунингдек, давлат ижтимоий сиёсатининг ўрта ва узоқ муддатли йўналишларини белгилаб олиш учун имконият туғилади.

Тамара Дуйсенова,  Қозоғистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири:

- Карта электрон огоҳлантирувчи вазифасини бажаради, оила мақоми ва фаровонлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг аъзоларига қандай давлат ёрдами турларидан фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб берилади. Бундай огоҳлантириш SMS-хабар шаклида марказий давлат органларидан юборилади. Давлат ёрдами олдиндан режалаштирилади: ахборот тизимида мавжуд маълумотлар асосида фуқароларга ижтимоий тўловлар ва ижтимоий ёрдам тегишли ҳажмда белгиланади.

Янги ижтимоий кодексда аҳоли бандлигини таъминлашга янгича ёндашув  кўзда тутилган. Жумладан, малака ва билимни сертификатлаш мўлжалланмоқда. Натижада, ёшларни ишга олишда тажриба талаб қилиниши каби тўсиқ бартараф этилади. Тамара Дуйсенова маълум қилишича, кодексни ишлаб чиқишда мутахассислар халқаро тажрибани ҳисобга олган. Шу жумладан, ҳужжат Европа Иттифоқи Ижтимоий кодекси асосида тайёрланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси